Sura 3 · Para 4
Ali 'Imran · 3:93
۞ كُلُّ الطَّعَامِ كَانَ حِلًّا لِبَنِي إِسْرَائِيلَ إِلَّا مَا حَرَّمَ إِسْرَائِيلُ عَلَىٰ نَفْسِهِ مِنْ قَبْلِ أَنْ تُنَزَّلَ التَّوْرَاةُ ۗ قُلْ فَأْتُوا بِالتَّوْرَاةِ فَاتْلُوهَا إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ
93. Таврот туширилишидан илгари Исроил (Яъқуб) ўзига ҳаром қилган нарса (туянинг гўшти билан сути) дан бошқа барча таомлар Бани Исроил қавмига ҳалол эди. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), «Агар ростгўй бўлсангизлар, Тавротни келтириб ўқиб кўринглар», деб айтинг.
____________________
И з о ҳ. Маълумки, яҳудийлар зулм ва тажовузкорлик йўлини тутганларидан кейин Аллоҳ таоло уларга бир неча хил ноз-неъматларни ҳаром қилди. Лекин улар буни тан олмай, «Мазкур нарсалар асли Иброҳим замонида ҳам ҳаром эди», дер эдилар. Шунинг учун мусулмонларга: «Ўзинглар Иброҳимнинг динидамиз дейсизлар-у, у ҳаром қилган туя гўштини истеъмол қиласизлар», деб таъна қилишганда юқоридаги оят нозил бўлди. Айтишларича, шундан кейин бирорта яҳудий Тавротни олиб келиб, ундан Иброҳим пайғамбарга туя гўшти ҳаром қилингани ҳақидаги оятни топиб бера олмаган.

Tafsir
Бани Исроилга ҳамма хуш таомлар ҳалол эди. Фақат Яъқуб алайҳиссалом Таврот нозил бўлишидан олдин ўзига ҳаром қилиб олган озуқаларгина ҳаром қилинганди. Яҳудлар даъво қилаётганидек, улар Тавротда ҳаром қилинмаганди. Эй Пайғамбар алайҳиссалом: "Даъвойинглар рост бўлса, Тавротни олиб келинглар ва ўқинглар", деб айтинг. Шу билан улар мот бўлдилар ва Тавротни олиб келмадилар. Бу яҳудлар ўзларининг тўқималарини Тавротга қўшиб юборганларини кўрсатувчи далиллардан биридир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing