Sura 3 · Para 3
Ali 'Imran · 3:91
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْ أَحَدِهِمْ مِلْءُ الْأَرْضِ ذَهَبًا وَلَوِ افْتَدَىٰ بِهِ ۗ أُولَٰئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ وَمَا لَهُمْ مِنْ نَاصِرِينَ
91. Албатта кофир бўлган ва кофир ҳолда ўлган кимсалар, агар улардан биронтаси Ер юзи тўла олтинни тўлов қилиб берса ҳам ҳаргиз қабул қилинмас. Ундай кимсалар учун аламли азоб бордир. Ва улар учун ҳеч қандай ёрдамчи бўлмас.
Tafsir
Дўзахдан қутулиш учун ернинг оғирлигича олтин берсалар ҳам куфр келтирган ва шу аҳволида ўлиб кетганлардан қабул қилинмайди. Улар учун аламли азоб бордир. Қиёмат кунида уларни азобдан ҳимоя қиладиган биронта ёрдамчи бўлмайди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing