Sura 3 · Para 3
Ali 'Imran · 3:84
قُلْ آمَنَّا بِاللَّهِ وَمَا أُنْزِلَ عَلَيْنَا وَمَا أُنْزِلَ عَلَىٰ إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَالْأَسْبَاطِ وَمَا أُوتِيَ مُوسَىٰ وَعِيسَىٰ وَالنَّبِيُّونَ مِنْ رَبِّهِمْ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْهُمْ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ
84. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), «Аллоҳга, бизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг уруғ-авлодларига нозил қилинган нарсаларга ва Мусо, Ийсо ҳамда барча пайғамбарларга Парвардигорлари томонидан берилган нарсаларга иймон келтирдик. У пайғамбарлардан бирортасини ажратиб қўймаймиз. Ва биз Унинг Ўзигагина бўйсунгувчилармиз», деб айтинг.
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Аллоҳнинг ёлғиз илоҳлигига иймон келтирдик. Унинг буйруқларига итоат этдик. У бизга нозил қилган ваҳийга, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ ва Яъқубга нозил қилган хабарига, Яъқубнинг болаларидан бўлган пайғамбарларга нозил қилган оятларига, Мусо, Ийсо ва барча пайғамбарларга Парвардигори олам тарафидан берилган Китоблар ва оятларга ҳам иймон келтирдик. Уларни ажратмаймиз. Бирига ишониб, бошқасига куфр келтирмаймиз. Биз ёлғиз Аллоҳ таолога таслим бўлган ва бўйсунган бандалармиз".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing