Sura 3 · Para 3

Ali 'Imran · 3:71

يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَلْبِسُونَ الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ

71. Эй аҳли китоб, нима учун ўзингиз билган ҳолингизда ҳақни ботилга аралаштирасиз ва ҳақни беркитасиз?!

Tafsir

Эй аҳли китоблар, нима учун китобларингизда нозил қилинган ҳақни ичингиздан тўқиб чиқарганингиз ботил билан аралаштирасизлар?! Нима учун китобларингиздаги ҳақ ва ҳидоятни, жумладан, Муҳаммад алайҳиссаломнинг пағамбарлигини тасдиқловчи хабарни яширасизлар?! Ахир сизлар ҳақ билан ботилнинг, ҳидоят билан залолатнинг фарқига борасизлар-ку!

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing