Sura 3 · Para 3
Ali 'Imran · 3:60
الْحَقُّ مِنْ رَبِّكَ فَلَا تَكُنْ مِنَ الْمُمْتَرِينَ
60. (Бу) Парвардигорингиз томонидан бўлган ҳақ сўздир. Бас, шубҳа қилгувчилардан бўлманг!
Tafsir
Ийсо алайҳиссалом ҳақидаги шубҳасиз ҳақиқат сизга Парвардигорингиз тарафидан нозил қилинган хабардир. Шундай бўлгач, иккиланаверадиган шаккоклардан бўлманг. Аксинча, сиз ҳақсиз, бас, ҳақ устида мустаҳкам туринг.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing