Sura 3 · Para 3

Ali 'Imran · 3:54

وَمَكَرُوا وَمَكَرَ اللَّهُ ۖ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ

54. (Яҳудийлар) макр қилдилар. Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ макр қилгувчиларнинг «зўри»дир.
____________________
И з о ҳ. Улар Ийсо алайҳиссаломни ўлдирмоқчи бўлдилар. Аллоҳ эса унга бирор зарар етказмай Ўз ҳузурига — самога кўтарди. Аллоҳнинг «макри» — тадбири устунроқ бўлиб чиқди. Бу оятда «макр» сифатини Аллоҳ таолога Унинг жалоли ва камолига лойиқ бўлган кўринишда исботлаш бордир. Чунки, У маккорларнинг макрига қарши ҳақ билан макр қилди.

Tafsir

Бани Исроилдаги кофирлар макр қилиб, Ийсо алайҳиссаломни ўлдирмоқчи бўлдилар. Аллоҳ ҳам макр қилиб, уларни адаштирди ва Ийсо алайҳиссаломни бошқа бир кишининг суратига киритиб қўйди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг энг зўридир. Душманга қарши макр қилишда Аллоҳ таолодан ўтадигани йўқ.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing