Sura 3 · Para 3

Ali 'Imran · 3:47

قَالَتْ رَبِّ أَنَّىٰ يَكُونُ لِي وَلَدٌ وَلَمْ يَمْسَسْنِي بَشَرٌ ۖ قَالَ كَذَٰلِكِ اللَّهُ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ ۚ إِذَا قَضَىٰ أَمْرًا فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ

47. Марям: «Парвардигорим, менга одамзод тегмаган бўлса, қаёқдан менда фарзанд бўлсин?», деди. Аллоҳ айтди: «Шундай, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсасини (Ўзи хоҳлаган суратда) яратади. Қачон бирон ишни ирода қилса, унга: «Бўл!», дейди. Бас, у иш бўлади».

Tafsir

Марям ўзининг эрсиз бола кўришини ақлига сиғдиролмай: "Бирон одам ҳалолдан ҳам, ҳаромдан ҳам мен билан яқинлик қилмаган бўлса, бола қандай бўлсин?", деди. Шунда унга фаришта шундай деди: "Аллоҳ сенга бир болани отасиз яратиб бергандек, Ўзи истаган нарсасини одатдан ташқари тарзда ҳам яратаверади. У бир ишни истаса, унга: "Бўл", дейди, шу билан у бўлаверади. Унинг қўлидан келмайдиган бирон иш йўқ".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing