Sura 3 · Para 3

Ali 'Imran · 3:41

قَالَ رَبِّ اجْعَلْ لِي آيَةً ۖ قَالَ آيَتُكَ أَلَّا تُكَلِّمَ النَّاسَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ إِلَّا رَمْزًا ۗ وَاذْكُرْ رَبَّكَ كَثِيرًا وَسَبِّحْ بِالْعَشِيِّ وَالْإِبْكَارِ

41. Парвардигор, мен учун (кампирим ҳомилали бўлганига) бирон белги — аломат қилсанг», деди у. Аллоҳ айтди: «Сенга белги шуки, уч кун одамларга фақат имо-ишора билангина гапира оласан. Парвардигорингни мудом ёд қил ва туну кун У зотни поклаб ибодат қил!»
____________________
И з о ҳ. Дарҳақиқат, уч кунгача Закариёнинг тили Аллоҳнинг зикридан ўзга сўзга айланмай қолди. Одамларга эса фақат имо-ишора билан муомала қилди. Мазкур оятларда кексайиб, фарзанд кўришдан умидлари узилган кишиларга Аллоҳ Ўз изни-иродаси билан фарзанд ато этгани баён қилинган бўлса, қуйидаги оятларда янада, ажиброқ қисса — Ийсонинг отасиз дунёга келиши ҳақида ҳикоя қилинади. Бу қиссадан ҳисса шуки, Ийсо ҳеч қандай худо эмас, балки Аллоҳнинг амри билан биби Марямдан туғилган одам фарзандидир.

Tafsir

Закариё деди: "Парвардигоро, аёлимнинг мендан ҳомиладор бўлганига бир белги бергин!" Аллоҳ деди: "Белги шуки, ўзинг соппа-соғдек кўринасан-у, аммо уч кеча-кундуз одамлар билан гаплаша олмай қоласан. Фақат имо-ишора қила оласан, холос. Эртаю кеч Аллоҳни зикр қилиш ва Унга тасбеҳ айтишни кўпайтир".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing