Sura 3 · Para 3
Ali 'Imran · 3:4
مِنْ قَبْلُ هُدًى لِلنَّاسِ وَأَنْزَلَ الْفُرْقَانَ ۗ إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِآيَاتِ اللَّهِ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ ۗ وَاللَّهُ عَزِيزٌ ذُو انْتِقَامٍ
4. Ундан олдин одамларни ҳақ йўлга ҳидоят қилиш учун. (Энди эса) ҳақ билан ноҳақни ажратгувчини (— Қуръонни) нозил қилди. Аллоҳнинг оятларини инкор қилувчи кимсалар учун шубҳасиз, қаттиқ азоб бордир. Аллоҳ қудратли ва интиқом Соҳибидир.
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳ сизга Қуръонни нозил қилди. Унинг хабарлари рост, ҳукмлари эса адолатлидир. У олдинги илоҳий китобларга мувофиқдирки, улар орасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Аллоҳ Қуръондан олдин Мусо алайҳиссаломга Тавротни, Ийсо алайҳиссаломга эса Инжилни нозил қилди. Бу илоҳий китобларнинг ҳаммасида инсонларнинг дунё ва охиратларини ислоҳ қилишлари учун ҳидоят ва иршод бор. Аллоҳ ҳақ билан ботилни, ҳидоят билан залолатни ажратиб берадиган Фурқонни ҳам нозил қилди. Аллоҳнинг сизга нозил қилган оятларига куфр келтирганларга қаттиқ азоб бордир. Аллоҳ Азиздирки, ҳеч ким, ҳеч нарса Ундан ғолиб эмас. Аллоҳ пайғамбарларини ёлғончига чиқариб, фармонларига қарши чиқадиганлардан интиқом оладиган Зотдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing