Sura 3 · Para 3

Ali 'Imran · 3:35

إِذْ قَالَتِ امْرَأَتُ عِمْرَانَ رَبِّ إِنِّي نَذَرْتُ لَكَ مَا فِي بَطْنِي مُحَرَّرًا فَتَقَبَّلْ مِنِّي ۖ إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

35. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Имроннинг хотини: «Парвардигорим, мен қорнимдаги нарсани (ҳомилани дунё ишларидан) озод этиб, Сенга назр қилдим. Бас, (бу назримни Ўз даргоҳингда) қабул айла! Албатта, Сен эшитгувчи, билгувчисан», деганини эсланг!

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, эсланг! Имроннинг аёли, Марям алайҳиссаломнинг онаси: "Парвардигорим, қорнимдаги ҳомиламни дунё ишларидан озод этиб, Сенга ва уйингга хизмат қилиши учун холис Ўзингга назр қилдим, уни Ўз даргоҳингда қабул айла, Сен дуойимни эшитиб, ниятимни билиб турган Зотсан", деган эди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing