Sura 3 · Para 3

Ali 'Imran · 3:31

قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ۗ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ

31. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир».
____________________
И з о ҳ. Эй Пайғамбар, айтинг: «Агар Аллоҳни чиндан яхши кўрсангиз, менга эргашинг ва зоҳиру ботинда менга иймон келтиринг, шунда Аллоҳ сизларни яхши кўради ва гуноҳларингизни кечиради. Шубҳасиз, У мўмин бандаларининг гуноҳларини кечирувчи ва уларга меҳрибон Зотдир». Бу ояти карима Аллоҳ таолонинг муҳаббатини даъво қилган, лекин Унинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳаққи-рост эргашмаган ва у зотнинг буйруқ ва қайтариқларига итоат қилмаган ҳар бир кишига қарши ҳукмдир. Зеро, бундай кимса то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳақиқий маънода эргашмас экан, ўз даъвосида ёлғончидир.

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Агар ҳақиқатан Аллоҳни яхши кўрсангизлар, мен олиб келган рисолатга ичинглару ташингларда эргашинглар. Шунда Аллоҳнинг муҳаббатига ноил бўласизлар ва У Зот гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ тавба қилган бандасини кечирадиган Раҳмли Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing