Sura 3 · Para 3
Ali 'Imran · 3:24
ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا لَنْ تَمَسَّنَا النَّارُ إِلَّا أَيَّامًا مَعْدُودَاتٍ ۖ وَغَرَّهُمْ فِي دِينِهِمْ مَا كَانُوا يَفْتَرُونَ
24. Бунга (яъни, адолатли ҳукмдан юз ўгиришларига) сабаб уларнинг: «Бизга фақат саноқли кунлардагина дўзах ўти тегади», дейишларидир. Ўзлари тўқиган бу ёлғонлари уларни динларидан адаштириб қўйди.
____________________
И з о ҳ. Яҳудийлар: «Биз фақат аждодларимиз бузоққа сиғинган қирқ кун муддатдагина дўзахда бўламиз, кейин эса албатта жаннатга кирамиз», деб даъво қиладилар.
____________________
И з о ҳ. Яҳудийлар: «Биз фақат аждодларимиз бузоққа сиғинган қирқ кун муддатдагина дўзахда бўламиз, кейин эса албатта жаннатга кирамиз», деб даъво қиладилар.
Tafsir
Ҳақдан бош тортиб, юз ўгиришларига сабаб шуки, улар дўзах бизни саноқли кунларгина ушлаб туради, кейин жаннатга кирамиз, дея даъво қилардилар. Ёлғону иғволардан иборат шу гумонга алданиб, Аллоҳга ва Унинг динига қарши гапиришга журъат қилишгача бордилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing