Sura 3 · Para 4

Ali 'Imran · 3:198

لَٰكِنِ الَّذِينَ اتَّقَوْا رَبَّهُمْ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا نُزُلًا مِنْ عِنْدِ اللَّهِ ۗ وَمَا عِنْدَ اللَّهِ خَيْرٌ لِلْأَبْرَارِ

198. Аммо Парвардигоридан қўрққан зотлар учун Аллоҳ ҳузуридан зиёфат бўлмиш — тагларидан дарёлар оқиб тургувчи боғлар бордирки, улар бу боғларда абадий қолажаклар. Яхшилар учун Аллоҳ ҳузуридаги нарса (яъни, савоб-ажр кофирларнинг муваққат кайф-сафоларидан) афзалроқдир.

Tafsir

Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қиладиганлар учун эса қасрлар остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатлар бордирки, уларда абадий қоладилар. Бу мукофот Аллоҳ тарафидан тайёрлаб қўйилгандир. Аллоҳнинг солиҳ бандаларига тайёрлаб қўйгани кофирларнинг бу дунёдаги кайфу сафоларидан афзалроқдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing