Sura 3 · Para 4

Ali 'Imran · 3:176

وَلَا يَحْزُنْكَ الَّذِينَ يُسَارِعُونَ فِي الْكُفْرِ ۚ إِنَّهُمْ لَنْ يَضُرُّوا اللَّهَ شَيْئًا ۗ يُرِيدُ اللَّهُ أَلَّا يَجْعَلَ لَهُمْ حَظًّا فِي الْآخِرَةِ ۖ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ

176. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), куфр-динсизликка шошаётган кимсалар Сизни ғамгин қилмасин! Албатта, улар Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. (Фақат) Аллоҳ улар учун Охиратда бирон насиба бўлмаслигини истайди. Улар учун улуғ азоб бор (холос).

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, мунофиқларнинг йўлдан озиб, куфр сари ошиқаётганлари сизни хафа қилиб, ғам-андуҳга солмасин. Чунки улар Аллоҳга ҳеч қандай зарар қила олмайдилар. Аллоҳга иймон келтириш ва итоат этишдан бош тортиш билан улар фақат ўзларига зарар қиладилар, холос. Аллоҳ уларнинг бетавфиқлигича қолишларини истайди. Токи, уларга охират неъматларидан бирон насиба тегмасин. Уларга дўзахда аламли азоб бордир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing