Sura 3 · Para 4
Ali 'Imran · 3:165
أَوَلَمَّا أَصَابَتْكُمْ مُصِيبَةٌ قَدْ أَصَبْتُمْ مِثْلَيْهَا قُلْتُمْ أَنَّىٰ هَٰذَا ۖ قُلْ هُوَ مِنْ عِنْدِ أَنْفُسِكُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
165. (Эй мўминлар), агар сизларга (Уҳудда душман томонидан) бир мусибат етса — ҳолбуки, сизлар (Бадр жангида) унга икки баробар мусибат етказган эдингиз — «Бу бало қайдан келди?», дейсизларми?! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), уларга: «Бу мусибат — мағлубият ўз қилмишларингиздан», деб айтинг! Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.
Tafsir
Эй мўминлар, Уҳуд жангида мағлуб бўлиб, мусибатга йўлиқсангизлар, сизлардан ҳалок бўлганлар сони Бадрдаги душманлардан ҳалок бўлганлар сонининг ярмича бўлса ҳам: "Биз мўмин бўла туриб, пайғамбар бизнинг орамизда бўла туриб мағлуб бўламизми", дейсизларми? Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Сизларга нима мусибат етган бўлса, ўзингиздан бўлди. Талашиб-тортишдингиз, Пайғамбарга бўйсунмадингиз". Аллоҳ ҳар ишга қодирдир. Ўзи истаган одамига ғалаба, истаган одамига мағлубият беради.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing