Sura 3 · Para 4

By mercy from Allah · Ali 'Imran 3:159

فَبِمَا رَحْمَةٍ مِنَ اللَّهِ لِنْتَ لَهُمْ ۖ وَلَوْ كُنْتَ فَظًّا غَلِيظَ الْقَلْبِ لَانْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَ ۖ فَاعْفُ عَنْهُمْ وَاسْتَغْفِرْ لَهُمْ وَشَاوِرْهُمْ فِي الْأَمْرِ ۖ فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّلِينَ

159. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга суянинг-таваккал қилинг! Албатта, Аллоҳ Ўзига таваккал қилувчиларни севади.

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳнинг буюк раҳмати билан саҳобаларингизга нисбатан гўзал хулқли, хушмуомала бўлдингиз. Агар гапингизда ҳам, амалингизда ҳам қўпол, дағал, тошбағир бўлганингизда ҳаммаси атрофингиздан тирқираб кетарди. Шундай экан, уларнинг сизга нисбатан қилаётган айбу нуқсонларини кечириб юборинг ва уларга мағфират тиланг. Машварат зарур бўлган ўринларда уларнинг фикрларини сўранг. Машваратдан сўнг аниқ бир қарорга келгач, Аллоҳга таваккал қилиб, олға юраверинг. Аллоҳ таваккал қилувчиларни яхши кўради, уларни қўллаб-қувватлайди, уларга муваффақият ато этади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing