Sura 3 · Para 3

Ali 'Imran · 3:15

۞ قُلْ أَؤُنَبِّئُكُمْ بِخَيْرٍ مِنْ ذَٰلِكُمْ ۚ لِلَّذِينَ اتَّقَوْا عِنْدَ رَبِّهِمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَأَزْوَاجٌ مُطَهَّرَةٌ وَرِضْوَانٌ مِنَ اللَّهِ ۗ وَاللَّهُ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ

15. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Сизларга булардан яхшироқ нарса ҳақида хабар берайми? Тақводор кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида улар абадий қоладиган, тагларидан дарёлар оқиб тургувчи боғлар, покиза жуфтлар ва Аллоҳнинг Ризолиги бор. Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчидир.

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Мана шу истак-хоҳишлардан кўра яхшироқ нарсалар ҳақида хабар берайми? Аллоҳдан тақво қилиб, буйруқларини бажарадиган, тақиқларидан тийиладиган зотлар учун қасрлари ва дарахтлари остидан дарёлар оқиб турадиган боғлар бор. Боғларда улар абадий қоладилар, ўлмайдилар, якун топмайдилар. Улар учун яна сурати ҳам, сийрати ҳам покиза жуфтлар ҳамда Аллоҳнинг ризолиги ҳам борки, Аллоҳ уларга ҳамма нарсани ҳалол қилиб беради, уларга ҳеч қачон ғазаб қилмайди. Аллоҳ бандаларининг аҳволини кўриб-билиб туради. Ҳеч нарса У Зотдан яширин қолмайди. Яқинда уларнинг амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing