Sura 3 · Para 4
Ali 'Imran · 3:135
وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللَّهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْ وَمَنْ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا اللَّهُ وَلَمْ يُصِرُّوا عَلَىٰ مَا فَعَلُوا وَهُمْ يَعْلَمُونَ
135. (У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ гуноҳ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират-кечирим сўрайдиган, — ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, — ва билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир.
Tafsir
Улар гуноҳи кабира қилсалар ёки ундан қуйироқ хатоларга йўл қўйсалар, дарҳол Аллоҳ таолони эслайдилар, Унинг осийлар оқибати ҳақидаги шум ваъдасини ҳам, тақводорлар ҳақидаги хуш ваъдасини ҳам ёдга оладилар-да, Парвардигорларига гуноҳларини ошкор қилмаслигини ва азобламаслигини сўраб илтижо қиладилар. Зеро, гуноҳларни ёлғиз Аллоҳгина кечиради. Улар гуноҳ қилаётганларини билиб туриб, яна саркашлик билан давом этавермайдилар. Аллоҳ ҳамма гуноҳларни кечиради.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing