Sura 3 · Para 4

Ali 'Imran · 3:127

لِيَقْطَعَ طَرَفًا مِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا أَوْ يَكْبِتَهُمْ فَيَنْقَلِبُوا خَائِبِينَ

127. Кофирларнинг бир қисмини ҳалок қилиш ёки мағлуб қилиб, ноумид ҳолда қайтариш учун (Аллоҳ сизларни ғолиб қилди).
____________________
И з о ҳ. Бадр жангида номдор паҳлавонлардан етмиш киши ўлдирилиб, етмиштаси асир олинди ва мусулмонлар ғалаба билан қайтдилар.

Tafsir

Бадр жангида сизларга берилган ғалаба билан Аллоҳ бир тоифа кофирларни ҳалок этишни, бошқа тоифасини эса шарманда қилишни хоҳлади. Улар мағлубиятга учраб, муваффақиятсизлик ва ноумидлик доғида қолдилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing