Sura 3 · Para 3
Ali 'Imran · 3:12
قُلْ لِلَّذِينَ كَفَرُوا سَتُغْلَبُونَ وَتُحْشَرُونَ إِلَىٰ جَهَنَّمَ ۚ وَبِئْسَ الْمِهَادُ
12. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), куфр йўлини тутган кимсаларга айтинг: «шак-шубҳасиз, (бу дунёда) мағлуб бўласизлар ва (Охиратда) жаҳаннамда тўпланажаксиз. Нақадар ёмон жой у!»
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ҳар қандай ботил дин орқали куфр йўлига кирганларга айтингки, яқинда мўминлар сизлардан ғолиб бўладилар, сизлар эса кофир ҳолингизда ўлиб кетасизлар ва Аллоҳ сизларни жаҳаннам оловига тўплайди. Сизлар учун тайёрлаб қўйилган қароргоҳ нақадар ёмон жой!
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing