Sura 3 · Para 4

Ali 'Imran · 3:118

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ ۚ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الْآيَاتِ ۖ إِنْ كُنْتُمْ تَعْقِلُونَ

118. Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (у мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юргизсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик.

Tafsir

Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашганлар, мўминлардан бошқаларни дўст тутмангиз. Уларга сир-асрорингизни ва ўзингизга хос бўлган ишларингизни айтасиз. Улар эса сизга зарар бериш ва сизни танг аҳволга солиш йўлида ҳормай-толмай жонбозлик кўрсатадилар. Динингиз ҳақида ножўя гапларни айтишлари, орага совуқчилик солишга уринишлари ва сирларингизни фош этишлари билан нафрат ва адоватларини тилларида сайраб турибдилар. Дилларида яшираётган нафратлари эса бундан-да улканроқ. Эй мўминлар, ақлларингизни ишлата олсангизлар, сизларга дунё ва охиратингизни ислоҳ қиладиган аниқ-равшан ҳужжатларни баён қилдик.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing