Sura 29 · Para 21

Al-'Ankabut · 29:47

وَكَذَٰلِكَ أَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ ۚ فَالَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يُؤْمِنُونَ بِهِ ۖ وَمِنْ هَٰؤُلَاءِ مَنْ يُؤْمِنُ بِهِ ۚ وَمَا يَجْحَدُ بِآيَاتِنَا إِلَّا الْكَافِرُونَ

47. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Биз сиздан аввалги пайғамбарларга китоблар нозил қилганмиз). Шунингдек, сизга ҳам Китоб — Қуръон нозил қилдик. Бас, Биз Китоб (яъни, Таврот ва Инжил) ато этган зотлар унга (яъни, Қуръонга) иймон келтирурлар. Ана у (Макка аҳли орасида ҳам) унга иймон келтирадиган кишилар бордир. Бизнинг оятларимизни фақат кофирларгина инкор қилур.

Tafsir

Сиздан олдинги пайғамбарларга китоблар нозил қилганимиздек, сизга ҳам Қуръонни нозил қилдик. Абдуллоҳ ибн Салом каби айрим Тавротни ўқийдиганлар унга иймон келтирадилар. Чунки уларнинг китобларида Қуръоннинг таъриф-тавсифи келган. Анави мушриклардан ҳам айримлари унга иймон келтирадилар. Бизнинг оятларимизни ҳақни тан олмаслик ва куфр келтириш каби бадбахтлик қон-қонига сингиб кетган кофирларгина инкор қиладилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing