Sura 29 · Para 20
Al-'Ankabut · 29:44
خَلَقَ اللَّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ بِالْحَقِّ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً لِلْمُؤْمِنِينَ
44. Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳақ (қонун) билан яратгандир. Албатта бунда иймон келтирган кишилар учун оят-ибрат бордир.
Tafsir
Аллоҳ осмонларни ҳам, заминни ҳам ҳақ ила яратди. Уларни бекорга яратгани йўқ. Бу ишда мўминлар учун Аллоҳнинг қудратини кўрсатувчи белгилар бор. Айнан мўминлар учун. Чунки фақат уларгина Аллоҳ яратган нарсалардаги белгиларни кўра оладилар. Кофирлар эса ўзларидаги оят-аломатлар ёнидан ҳам, уфқлардаги белгилар олдидан ҳам бепарво ўтиб кетаверадилар. Улардан Яратувчининг нақадар буюклигини, ҳар ишга Қодир Зот эканини топиб ололмайдилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing