Sura 29 · Para 20

Al-'Ankabut · 29:29

أَئِنَّكُمْ لَتَأْتُونَ الرِّجَالَ وَتَقْطَعُونَ السَّبِيلَ وَتَأْتُونَ فِي نَادِيكُمُ الْمُنْكَرَ ۖ فَمَا كَانَ جَوَابَ قَوْمِهِ إِلَّا أَنْ قَالُوا ائْتِنَا بِعَذَابِ اللَّهِ إِنْ كُنْتَ مِنَ الصَّادِقِينَ

29. Ҳақиқатан, сизлар (хотинларингизни қўйиб) эркакларга борурмисизлар; йўлтўсар-қароқчилик қилурмисизлар; мажлисларингизда ёмон ишлар қилурмисизлар?», деганини эсланг. Бас, (Лут) қавмининг жавоби фақат «Агар сен ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Аллоҳнинг азобини келтир-чи», дейишлари бўлди.

Tafsir

Сизлар шаҳватингизни қондириш учун аёлларни қўйиб, эркакларнинг орқасига борасизларми? Йўлтўсарлик, қароқчилик қиласизларми? Сизлардан қўрқиб, одамлар кўчаларда бемалол юра олмайдилар-ку. Йиғинларингизда яланғоч бўлиш, ўтган-кетганга озор бериш каби манфур ишларни қиласизларми? Бунга жавобан қавми: "Гапинг рост бўлса, бизга Аллоҳнинг азобини олиб кел", дейишдан бошқа нарса бўлмади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing