Sura 29 · Para 20

Al-'Ankabut · 29:25

وَقَالَ إِنَّمَا اتَّخَذْتُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَوْثَانًا مَوَدَّةَ بَيْنِكُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا ۖ ثُمَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يَكْفُرُ بَعْضُكُمْ بِبَعْضٍ وَيَلْعَنُ بَعْضُكُمْ بَعْضًا وَمَأْوَاكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ نَاصِرِينَ

25. Иброҳим айтди: «Сизлар фақат ҳаёти дунёдаги ўзаро ошна-оғайнигарчилигингизни кўзлаб, Аллоҳни қўйиб, бутларни ушладинглар. Ҳали Қиёмат Кунида айримларингиз (яъни, пешволарингиз) айримларингиздан (эргашувчилардан) тонур, айримларингиз айримларингизни лаънатлар. Сизларнинг борар жойингиз дўзахдир. (У жойда) сизлар учун ёрдамчилар йўқдир».

Tafsir

Иброҳим алайҳиссалом қавмига шундай деди: "Сизлар фақат шу дунё ҳаётидаги ўзаро дўстлигингизни кўзлаб, бир-бирингизга яқин бўлиш учун Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қиляпсизлар. Қиёмат кунига борганда эса азобни кўриб, бу дўстлигингиз барҳам топади. Кейин бирингиз бирингиздан тониб, бирингиз бирингизни лаънатлашга ўтасизлар. Сизларнинг борар жойингиз дўзахдир. У ерда сизларни Аллоҳнинг азобидан қутқариб оладиган бирон ёрдамчи топилмайди. Шу дунёда сизлар ибодат қилиб юрган бутларингиз ҳам, бошқалар ҳам ёрдамга келмайди".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-'Ankabut 29:25 · Tlawati