Sura 29 · Para 20
Al-'Ankabut · 29:22
وَمَا أَنْتُمْ بِمُعْجِزِينَ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ ۖ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍ
22. Сизлар (Аллоҳнинг жазосидан) на Ерга ва на осмонга қочиб қутулгувчи эмасдирсизлар. Ва сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон ёрдамчи йўқдир.
Tafsir
Сизлар ерда ҳам, кўкда ҳам Парвардигорингизга чап бериб, У Зотнинг азобидан қочиб-қутула олмайсиз. Сизларга Аллоҳдан бошқа ишларингизни бошқариб турадиган бошқарувчи ҳам, Унинг азобидан қутқариб қоладиган ёрдамчи ҳам йўқдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing