Sura 28 · Para 20
Al-Qasas · 28:71
قُلْ أَرَأَيْتُمْ إِنْ جَعَلَ اللَّهُ عَلَيْكُمُ اللَّيْلَ سَرْمَدًا إِلَىٰ يَوْمِ الْقِيَامَةِ مَنْ إِلَٰهٌ غَيْرُ اللَّهِ يَأْتِيكُمْ بِضِيَاءٍ ۖ أَفَلَا تَسْمَعُونَ
71. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар Аллоҳ кечани Қиёмат Кунигача устингизда мангу қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси бир илоҳ сизларга бирон ёруғлик келтира олур?! Ахир англамайсизларми?»
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Айтинг-чи, агар Аллоҳ кечани Қиёмат кунигача доимий, мангу қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси бир маъбуд сизларга худди кундуз каби ёруғлик келтира олур? Бу ҳужжатларга қулоқ солиб, Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ бу ишларни қила олмаслигини англаб олсангиз бўлмасми?!"
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing