Sura 28 · Para 20
Al-Qasas · 28:63
قَالَ الَّذِينَ حَقَّ عَلَيْهِمُ الْقَوْلُ رَبَّنَا هَٰؤُلَاءِ الَّذِينَ أَغْوَيْنَا أَغْوَيْنَاهُمْ كَمَا غَوَيْنَا ۖ تَبَرَّأْنَا إِلَيْكَ ۖ مَا كَانُوا إِيَّانَا يَعْبُدُونَ
63. Устларига Сўз — азоб тушиши ҳақ-муқаррар бўлган кимсалар (яъни, одамларни Ҳақ йўлидан оздирган доҳийлар): «Парвардигоро, ана у бизлар йўлдан оздирган кимсаларни ҳам худди ўзимиз йўлдан озган каби йўлдан оздиргандирмиз (яъни, бизлар ҳам, барчамиз ўз ихтиёримиз билан озгандирмиз). Бизлар Сенга (яъни, уларнинг йўлдан озишларига айбдор эмасмиз) оқдирмиз. Улар бизларга ибодат қилгувчи бўлмаганлар, (балки ўз ҳавои нафсларига ибодат қилганлар)», дерлар.
Tafsir
Куфрга чорлаган кимсалар устига азоб тушиши муқаррар. Ўшалар шундай дейдилар: "Парвардигоро, ўзимиз қандай йўлдан озган бўлсак, анавиларни ҳам худди шундай йўлдан оздирганмиз. Улар бизга эмас, шайтонларга ибодат қилардилар".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing