Sura 28 · Para 20
Al-Qasas · 28:48
فَلَمَّا جَاءَهُمُ الْحَقُّ مِنْ عِنْدِنَا قَالُوا لَوْلَا أُوتِيَ مِثْلَ مَا أُوتِيَ مُوسَىٰ ۚ أَوَلَمْ يَكْفُرُوا بِمَا أُوتِيَ مُوسَىٰ مِنْ قَبْلُ ۖ قَالُوا سِحْرَانِ تَظَاهَرَا وَقَالُوا إِنَّا بِكُلٍّ كَافِرُونَ
48. Энди қачонки уларга Бизнинг ҳузуримиздан ҳақ (пайғамбар) келгач эса, улар: «Унга (яъни, Муҳаммадга) ҳам Мусога берилган мўъжизалар берилганида эди (бизлар унга эргашган бўлардик)», дедилар. Ахир улар илгари Мусога берилган мўъжизаларга ҳам кофир бўлмаганмидилар?! Улар: «(Таврот ва Қуръон) бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган икки сеҳрдир», дедилар ва: «Бизлар (бу икки китобдан) ҳар бирига кофирдирмиз», дедилар.
Tafsir
Муҳаммад алайҳиссалом Қурайшга Парвардигори ҳузуридан рисолатни олиб келганда: "Муҳаммадга ҳам худди Мусога берилганидек, қўл, асо каби пайғамбар эканини исботлаб берадиган мўъжизалар берилганда эди", дедилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Илгари ўша яҳудийлар Мусога берилган нарсага куфр келтирмаганмидилар?!" Улар Қуръон ва Таврот ҳақида шундай дедилар: "Иккиси ҳам сеҳр. Бир-бирини қўллаб-қувватлаб турадиган жоду". Яна шундай дедилар: "Биз Тавротга ҳам, Қуръонга ҳам куфр келтирамиз".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing