Sura 28 · Para 20

Al-Qasas · 28:45

وَلَٰكِنَّا أَنْشَأْنَا قُرُونًا فَتَطَاوَلَ عَلَيْهِمُ الْعُمُرُ ۚ وَمَا كُنْتَ ثَاوِيًا فِي أَهْلِ مَدْيَنَ تَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِنَا وَلَٰكِنَّا كُنَّا مُرْسِلِينَ

45. Лекин Биз (Мусо замонидан сўнг, кўп) асрларни пайдо қилдик, бас, уларга умр-замон чўзилиб кетди (ва улар Мусога юборилган ҳукмларни унутиб юбордилар. Шунда Биз ҳукму фармонларимизни одамларга ҳаққи-рост етказишингиз учун сизни пайғамбар қилиб юбордик). Сиз Мадян аҳли орасида тургувчи ҳам, уларга Бизнинг оятларимизни тиловат қилгувчи ҳам бўлган эмасдингиз. Лекин Биз (сизни) пайғамбар қилиб юборгувчи бўлдик, (бас, сиз Бизнинг ваҳийларимиз воситасида Мусо тўғрисида ҳам, Мадян шаҳрининг аҳли ҳақида ҳам хабардор бўлдингиз).

Tafsir

Лекин биз Мусодан кейин кўп умматларни, халқларни вужудга келтирдик. Замон ўтиши билан улар Аллоҳга берган аҳдларини унутдилар. Сиз Мадянда туриб, уларга оятларимизни ўқиб бермаган эдингиз. Аксинча, Биз сизни пайғамбар қилиб юбориб, сизга Мусо ҳақидаги хабарларни, унинг Мадянда турганини ваҳий қилгандик. Кейин сиз Аллоҳ юборган ваҳийни одамларга етказган эдингиз.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing