Sura 28 · Para 20

Al-Qasas · 28:26

قَالَتْ إِحْدَاهُمَا يَا أَبَتِ اسْتَأْجِرْهُ ۖ إِنَّ خَيْرَ مَنِ اسْتَأْجَرْتَ الْقَوِيُّ الْأَمِينُ

26. (Қизлардан) бири: «Эй ота, уни (ишга) ёллагин. Зеро, сен ёллаган энг яхши киши кучли, ишончли кишидир», деди.

Tafsir

Қизларидан бири шундай деди: "Отажон, шу одамни ишга олинг. Қўйларимизни суғориб юрсин. У жуда ҳам муносиб ишчи. Чунки у бақувват ва ҳалол. Бақувватлиги билан ишни яхши бажаради. Ҳалоллиги билан эса хиёнат қилмайди".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-Qasas 28:26 · Tlawati