Sura 28 · Para 20
My Lord, I am in need of whatever good You send · Al-Qasas 28:24
فَسَقَىٰ لَهُمَا ثُمَّ تَوَلَّىٰ إِلَى الظِّلِّ فَقَالَ رَبِّ إِنِّي لِمَا أَنْزَلْتَ إِلَيَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ
24. Шунда (Мусо) уларга (қўйларини) суғориб берди. Сўнгра (бир четдаги дарахт) соясига бориб (ўтириб), деди: «Парвардигорим, мен Ўзинг мен учун нима яхшилик (яъни, ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман».
____________________
И з о ҳ. Муфассирлар ёзишларича, ҳазрати Мусо алайҳиссалом Фиръавн қавмидан ёлғиз, бечора, оч ва даҳшатга тушган ҳолда қочиб чиққанларида айтдиларки: «Парвардигор, ёлғизман, хастаман, бечораман!» Шунда у кишига жавоб бўлди: «Эй Мусо! Мендек дўсти бўлмаган киши ёлғиздир, Мендек табиби бўлмаган одам хастадир, Мен билан алоқасини узган кимса бечорадир». Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Ўз дўстларини ёлғизлатиб қўймаслиги ҳақида қуйидаги оятларда ҳикоя қилинади. Мусо алайҳиссалом қўйларини суғориб берган икки қиз Шуъайб пайғамбарнинг қизлари эди. Кексайиб қолган Шуъайб алайҳиссалом қизларининг ҳар кунги одатларидан эртароқ қайтиб келганларидан ҳайрон бўлиб, бунинг сабабини сўраганларида, улар бир нотаниш йигит қўйларини суғориб берганини айтадилар. Шунда у зот қизларидан бирини Мусони чақириб келиш учун юборадилар.

Tafsir
Мусонинг уларга раҳми келиб, қўйларини суғориб берди. Кейин бир соя остига бориб, дам ола бошлади ва Парвардигорига дуо қилар экан, шу қилган ишига ишора қилиб ўтди: "Парвардигорим, Сен менга нозил қилган ҳар қандай яхшиликка муҳтожман".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing