Sura 27 · Para 20
An-Naml · 27:93
وَقُلِ الْحَمْدُ لِلَّهِ سَيُرِيكُمْ آيَاتِهِ فَتَعْرِفُونَهَا ۚ وَمَا رَبُّكَ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ
93. Айтинг: «Ҳамду-сано Аллоҳ учундир. Яқинда У сизларга Ўз оят-мўъжизаларини кўрсатур. Бас, сизлар у (мўъжизаларни) тан олурсизлар (лекин у кунда тан олишингиз сизларга фойда бермас)». (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз сизларнинг қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, айтинг: "Ҳамду сано беҳисоб неъматлари учун ёлғиз Аллоҳникидир. Яқинда Аллоҳ Ўзининг оятларини ўзларингизда ҳам, осмону ерда ҳам намойиш этади. Ўшанда уларни тан оласизлар ва ҳаққа бўйсунишга мажбур бўласизлар. Парвардигорингиз сизлар қилаётган ишлардан ғофил эмас. Ҳаммасини кўриб-билиб туради. Бирон нарса У Зотдан яширин бўла олмайди. Яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing