Sura 27 · Para 20

An-Naml · 27:91

إِنَّمَا أُمِرْتُ أَنْ أَعْبُدَ رَبَّ هَٰذِهِ الْبَلْدَةِ الَّذِي حَرَّمَهَا وَلَهُ كُلُّ شَيْءٍ ۖ وَأُمِرْتُ أَنْ أَكُونَ مِنَ الْمُسْلِمِينَ

91. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга айтинг): «Мен фақат мана шу шаҳарнинг (яъни, Маккаи Мукарраманинг) Парвардигоригагина ибодат қилишга буюрилгандирман. У (бу шаҳарни) ҳаром қилган Зотдир (яъни, бу шаҳарда қон тўқилиши, бирон кишига зулм қилиниши, ов овланиши ва ҳатто ўт юлиниши ҳам ҳаром қилингандир). Барча нарса Уникидир. Мен мусулмонлардан бўлишга буюрилгандирман.

Tafsir

Эй Пайғамбар, айтинг: "Мана шу шаҳарнинг Парвардигоригагина ибодат қилишга буюрилганман. Аллоҳ уни Ҳарам айлаган, яъни, бу шаҳарда қон тўкилиши, бирон кишига зулм қилиниши, ов овланиши ва ҳатто ўт юлиниши ҳам ҳаром қилинган. Ҳамма нарса ёлғиз Аллоҳникидир. Мусулмонлардан бўлишга, У Зотга итоат этишга буюрилганман".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing