Sura 27 · Para 19

An-Naml · 27:8

فَلَمَّا جَاءَهَا نُودِيَ أَنْ بُورِكَ مَنْ فِي النَّارِ وَمَنْ حَوْلَهَا وَسُبْحَانَ اللَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

8. Энди қачонки у олов олдига келгач, унга нидо қилинди: «Олов олдидаги кишига (яъни, Мусога) ва унинг атрофидаги зотларга (фаришталарга) хайру-баракот бўлсин. Барча оламларнинг Парвардигори — Аллоҳ (айбу-нуқсондан) покдир.

Tafsir

Аллоҳ кўрсатган олов ёнига келганида Аллоҳ унга шундай нидо қилди: "Олов ёнидаги одам ҳам. унинг атрофидаги фаришталар ҳам муборак бўлди. Оламлар павардигори Аллоҳ Ўзига лойиқ бўлмаган сифатлардан, нуқсонлардан Покдир, Олийдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing