Sura 27 · Para 19

An-Naml · 27:43

وَصَدَّهَا مَا كَانَتْ تَعْبُدُ مِنْ دُونِ اللَّهِ ۖ إِنَّهَا كَانَتْ مِنْ قَوْمٍ كَافِرِينَ

43. Уни (маликани) эса ўзи Аллоҳни қўйиб, ибодат қилган нарсаси (Аллоҳга ширк келтириб, мусулмон бўлишдан) тўсгандир. Чунки у кофир қавмдан эди».

Tafsir

У қавмига эргашиб, тақлид қилиб, Аллоҳни қўйиб, бошқа нарсаларга ибодат қиларди. Ўша ибодат қилган нарсаси уни Аллоҳга тавҳид узра ибодат қилишдан қайтарди. У Аллоҳга куфр келтирган қавмдан бўлгани учун ўзи ҳам кофир эди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing