Sura 27 · Para 19

An-Naml · 27:35

وَإِنِّي مُرْسِلَةٌ إِلَيْهِمْ بِهَدِيَّةٍ فَنَاظِرَةٌ بِمَ يَرْجِعُ الْمُرْسَلُونَ

35. Мен уларга бир ҳадя юбориб, кўрай-чи, элчиларим нима (хабар) билан қайтар эканлар».
____________________
И з о ҳ. Билқийс доно малика эди. У ҳадя юбориш билан Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳақиқий пайғамбарми ёки оддий босқинчи подшоҳми эканлигини имтиҳон қилади. Маликанинг фикри шундай эди: «У агар оддий подшоҳ бўлса, ҳадяни дарҳол қабул қилади, демак унга қарши ҳужум уюштириш ҳам мумкин бўлади. Энди агар у Аллоҳ таолонинг пайғамбари бўлса, ҳадя қабул қилмайди, у ҳолда унга бўйсуниш лозим бўлади».

Tafsir

Мен бу хатни юборган одамга ва унинг қавмига бир ҳадя юбориб, кўрай-чи, элчиларим нима хабар билан қайтар эканлар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing