Sura 27 · Para 19

An-Naml · 27:25

أَلَّا يَسْجُدُوا لِلَّهِ الَّذِي يُخْرِجُ الْخَبْءَ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَيَعْلَمُ مَا تُخْفُونَ وَمَا تُعْلِنُونَ

25. (То) Аллоҳга сажда қилмагунларича. (Аллоҳ) осмонлар ва Ердаги барча сирларни ошкор қиладиган ҳамда сизлар яширадиган ва ошкор қиладиган барча нарсаларни ҳам биладиган Зотдир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят сажда ояти бўлиб, уни ўқувчига ҳам, эшитгувчига ҳам бир марта сажда қилиш вожибдир.

Tafsir

Нима учун шайтон уларга қилаётган ширк ва гуноҳларини чиройли қилиб кўрсатди? Осмондаги сирларни ошкор этиб, ёмғир ёғдирадиган, ердаги сирларни ҳам ошкор қилиб, ўсимликларни ундириб чиқарадиган ва сизларнинг яширган ишларингизни ҳам, ошкора ишларингизни ҳам биладиган Аллоҳга сажда қилмасликлари учун.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing