Sura 27 · Para 19
An-Naml · 27:14
وَجَحَدُوا بِهَا وَاسْتَيْقَنَتْهَا أَنْفُسُهُمْ ظُلْمًا وَعُلُوًّا ۚ فَانْظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُفْسِدِينَ
14. Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжизаларни) инкор этдилар. Энди (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), у бузғунчи кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.
Tafsir
Ўзлари бу мўъжизалар Аллоҳ тарафидан эканига амин бўлиб турсалар-да, золимлик ва такаббурлик қилиб, уларни инкор этдилар, тан олмадилар. Бас, эй Пайғамбар, ер юзида куфру маъсиятлар ила бузғунчилик қилиб юрганларнинг оқибати қандай бўлганига қаранг. Уларни ҳалок айлаб, таг-туги билан қуритиб юбормадикми?
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing