Sura 26 · Para 19

Ash-Shu'ara · 26:95

وَجُنُودُ إِبْلِيسَ أَجْمَعُونَ

95. Ҳамда иблис лашкарлари (яъни, кишиларни Ҳақ йўлидан оздирган доҳийлар) барчалари (дўзахга улоқтирилди).

Tafsir

Иблиснинг шайтонлардан иборат лашкарлари, ҳамма-ҳаммалари, биронтаси ҳам қолмасдан дўзахга улоқтирилдилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing