Sura 26 · Para 19

Ash-Shu'ara · 26:214

وَأَنْذِرْ عَشِيرَتَكَ الْأَقْرَبِينَ

214. Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг!
____________________
И з о ҳ. Ушбу икки оятда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига ёлғиз Аллоҳдан ўзга бирон кимса ё нарсага сиғинмасликни ва бошлаб бу Ҳақ динга ўз қариндош-уруғларини чорлашни буюрди. Шу оятлар нозил бўлиши билан Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом қариндошларини йиғиб, уларни Охират азобидан фақат ўз иймон-амаллари билангина халос бўлишлари мумкин эканлиги ҳақида огоҳлантирадилар ва жумладан ўз қизларига қараб шундай дейдилар: «Эй Фотима, қанча сўраб-ёлвормагин, Охират кунида мен сенга асқотмайман (яъни, Охират азобидан пайғамбар қизи эканинг учун эмас, балки ўз амалинг билангина қутула олурсан), дейдилар. Бу Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг барча умматларига сабоқдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, қавмингизни энг яқин қариндошларингиздан бошлаб огоҳлантиринг. Токи, улар мушриклигида қолиб, Аллоҳнинг азобига йўлиқмасинлар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing