Sura 26 · Para 19
Ash-Shu'ara · 26:128
أَتَبْنُونَ بِكُلِّ رِيعٍ آيَةً تَعْبَثُونَ
128. Сизлар ҳар бир тепаликка ўйин-кулги учун бир белги — баланд бино қураверасизларми?!
____________________
И з о ҳ. Нақл қилишларича, Од қабиласи ҳою-ҳавасга жуда берилган бўлиб, ўз шаҳарларидан ташқаридаги йўл ёқаларига ҳам ўйин-кулги қиладиган баланд-қимматбаҳо иморатлар қуришар ва ўзлари яшайдиган уй-жойларни ҳам гўё ҳеч қачон ўлмайдигандек ҳаддан ортиқ мустаҳкам ва нақшу-нигорли қилиб қуриб, бутун умрларини мана шундай беҳуда ишларга сарфлашар ва бу билан фахрланиб, мақтаниб юрар эдилар. Юқоридаги ва қуйидаги оятларда Ҳуд алайҳиссалом уларни бундай беҳуда ишлар билан машғул бўлишдан қайтариб, дунё ва Охират учун фойдали юмушлар билан банд бўлишга даъват қилганлари ҳақида хабар берилади.

Tafsir
Ҳар бир тепаликка на дунёйингиз ва на охиратингизга фойда келтирадиган баланд бино қуриб олиб, ўтган-қайтганни масхара қилаверасизми?
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing