Sura 25 · Para 19

Al-Furqan · 25:60

وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اسْجُدُوا لِلرَّحْمَٰنِ قَالُوا وَمَا الرَّحْمَٰنُ أَنَسْجُدُ لِمَا تَأْمُرُنَا وَزَادَهُمْ نُفُورًا ۩

60. Қачон (мушрикларга): «Раҳмонга сажда қилинглар», дейилса, улар: «Нима у Раҳмон? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?», дейишар ва (бу сўз) уларни янада йироқлаштирар.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят навбатдаги сажда оятидир.

Tafsir

Кофирларга: "Раҳмонга сажда қилинглар", дейилса: "Раҳмонга сажда қилмаймиз. Раҳмон ўзи нима? Уни танимаймиз, тан ҳам олмаймиз. Сен буюрган нарсага билмасак-танимасак ҳам сажда қилаверамизми?", дедилар. Бу иш уларни Аллоҳга иймон келтиришдан янада узоқлаштириб юборди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing