Sura 25 · Para 19
Al-Furqan · 25:31
وَكَذَٰلِكَ جَعَلْنَا لِكُلِّ نَبِيٍّ عَدُوًّا مِنَ الْمُجْرِمِينَ ۗ وَكَفَىٰ بِرَبِّكَ هَادِيًا وَنَصِيرًا
31. Биз (сиздан илгари ўтган) ҳар бир пайғамбар учун (ҳам) жиноятчи кимсалардан мана шундай душман(лар) қилганмиз. Парвардигорингизнинг Ўзи етарли етакчи ва ёрдамчидир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, сиз қавмингиз тарафидан озорларга, тўсиқларга учраган бўлсангиз, сиздан олдинги пайғамбарларга ҳам қавми орасидаги жиноятчилардан бир душман қилганмиз. Ҳақ йўлга ҳидоят қилиш ва душманга қарши мадад беришда Парвардигорингиз кифоя қилур.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing