Sura 24 · Para 18
An-Nur · 24:57
لَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مُعْجِزِينَ فِي الْأَرْضِ ۚ وَمَأْوَاهُمُ النَّارُ ۖ وَلَبِئْسَ الْمَصِيرُ
57. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз ҳаргиз кофир бўлган кимсаларни Ер юзида (бирон жойга) қочиб қутулгувчи деб ўйламанг! Уларнинг борар жойлари дўзахдир. Нақадар ёмон оқибатдир у!
Tafsir
Эй Пайғамбар, агар азоб юборадиган бўлсам, куфр келтирган кимсалар қочиб-қутулиб кетадилар, дея ҳаргиз ўйлай кўрманг. Уларнинг Қиёмат куни борар жойи дўзахдир. Нақадар ёмон оқибат!
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing