Sura 24 · Para 18
An-Nur · 24:54
قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ ۖ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّمَا عَلَيْهِ مَا حُمِّلَ وَعَلَيْكُمْ مَا حُمِّلْتُمْ ۖ وَإِنْ تُطِيعُوهُ تَهْتَدُوا ۚ وَمَا عَلَى الرَّسُولِ إِلَّا الْبَلَاغُ الْمُبِينُ
54. Айтинг: «Аллоҳга бўйинсунингиз ва Пайғамбарга бўйинсунингиз! Энди агар юз ўгирсангизлар бас, (пайғамбар) зиммасида ўзига юкланган нарса (яъни, одамларга Аллоҳнинг динини етказиш) бордир, сизларнинг зиммангизда эса ўзларингизга юкланган нарса (пайғамбарга бўйинсуниш) бордир. Агар унга бўйинсунсангиз, ҳидоят топурсизлар. Пайғамбар зиммасида (сизларни зўрлаб динга киргизиш эмас, балки) фақат (сизларга Ҳақ динни) етказиш бордир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави мунофиқларга айтинг: "Зоҳирда ҳам, ботинда ҳам Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат этинглар. Итоат этишдан бош тортсангизлар, билиб қўйингларки, Пайғамбарнинг зиммасида етказиб қўйиш мажбурияти, сизларнинг зиммангизда эса итоат этиш, у зот олиб келган шариатга амал қилиш мажбурияти бор. Пайғамбарга у олиб келган буйруқларни бажариш ва тақиқлардан тийилиш ила итоат этсангизлар, ҳақ сари ҳидоят топасизлар. Пайғамбарнинг зиммасида очиқ қилиб етказиб қўйишдан бошқа вазифа йўқ. Сизларни мажбурлаб ҳидоятга солиб қўйиш унинг вазифасига кирмайди".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing