Sura 24 · Para 18

An-Nur · 24:43

أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ يُزْجِي سَحَابًا ثُمَّ يُؤَلِّفُ بَيْنَهُ ثُمَّ يَجْعَلُهُ رُكَامًا فَتَرَى الْوَدْقَ يَخْرُجُ مِنْ خِلَالِهِ وَيُنَزِّلُ مِنَ السَّمَاءِ مِنْ جِبَالٍ فِيهَا مِنْ بَرَدٍ فَيُصِيبُ بِهِ مَنْ يَشَاءُ وَيَصْرِفُهُ عَنْ مَنْ يَشَاءُ ۖ يَكَادُ سَنَا بَرْقِهِ يَذْهَبُ بِالْأَبْصَارِ

43. Аллоҳ булутларни ҳайдашни, сўнгра уларни бирлаштиришни, сўнгра уларни устма-уст қилишини кўрмадингизми? Сўнг (булут) орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсиз. (Аллоҳ) осмондан — ундаги (булутлар) тоғидан дўл ёғдириб, унинг (зиёнини) Ўзи хоҳлаган кишиларга етказур ва Ўзи хоҳлаган кишилардан нари кетказур. Унинг чақмоғининг ёруғлиги (қараган) кўзларни кетказгудек бўлур.

Tafsir

Эй Пайғамбар, билмайсизмики, Аллоҳ булутларни ҳайдайди, кейин уларни бирлаштиради, ундан кейин уларни бир уюмга айлантиради. Бас, ёмғир ана шу булутлар ичидан чиқиб келади. Аллоҳ худди тоғлар каби қуюқ булутлардан майда тошлардек қаттиқ дўлларни ёғдириб, уни Ўзи истаган бандаларига етказади, истаган бандаларидан буриб юборади. Булутлардан чиққан чақмоқнинг ёруғлиги кўзларни олиб кетгудек бўлади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing