Sura 24 · Para 18

An-Nur · 24:10

وَلَوْلَا فَضْلُ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُ وَأَنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ حَكِيمٌ

10. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу-марҳамати бўлмаса ва Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, ҳикмат соҳиби бўлмаса эди (албатта ё эр, ё хотин шарманда қилинган бўлур эди).

Tafsir

Эй одамлар, агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаганида эди ҳамда У Зот тавба қилган бандасини кечирадиган, ҳар бир тадбирини, шариатини ҳикмат билан қиладиган Зот бўлмаганида эди, гуноҳларингиз туфайли сизларни бир зумдаёқ азобга гирифтор қилиб, ҳаммангизни шарманда қилган бўларди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing