Sura 23 · Para 18
Al-Mu'minun · 23:72
أَمْ تَسْأَلُهُمْ خَرْجًا فَخَرَاجُ رَبِّكَ خَيْرٌ ۖ وَهُوَ خَيْرُ الرَّازِقِينَ
72. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ёки сиз улардан харж (яъни, Қуръон оятларини келтирганингиз эвазига ҳақ) сўрамоқдамисиз? (Йўқ, сиз ҳаргиз улардан харж сўрамассиз, чунки) Парвардигорингизнинг харжи — берадиган ажри яхшироқдир. У энг яхши ризқ бергувчидир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, олиб келган нарсангиз учун улардан ҳақ талаб қилдингизмики, улар даъватингизни рад этяптилар? Бундай иш сиздан ҳеч қачон содир бўлмаган. Зеро, Парвардигорингиз берадиган ажру савоб улар берадиган ҳақдан яхшироқдир. Ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ энг яхши ризқ бергувчидир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing