Sura 23 · Para 18
Al-Mu'minun · 23:62
وَلَا نُكَلِّفُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا ۖ وَلَدَيْنَا كِتَابٌ يَنْطِقُ بِالْحَقِّ ۚ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ
62. Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмасмиз. Бизнинг даргоҳимизда фақат ҳақни сўзлайдиган китоб (яъни, ҳар бир банданинг номайи аъмоли) бордир. Уларга (Қиёмат Кунида яхшиликларини яшириш ё ёмонликларини ошириш билан) зулм қилинмас.
Tafsir
Ҳеч бир жонга тоқатидан ортиқ вазифани юкламаймиз. Бизнинг ҳузуримизда ҳар бир амални исботлаб берадиган, фақат ҳақни гапирадиган Китоб бор. Улар зулм қилинмайдилар, савоблари камайтирилмайди, гуноҳлари кўпайтирилмайди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing